Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ёшлар муаммолари ва таклифлари муҳокама қилинди

Ёшлар муаммолари ва таклифлари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Э. Меҳмонов иштирокида Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшлар томонидан ишга жойлашиш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, спорт ва маданий тадбирларни кўпайтириш ҳамда ёшлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Масъуллар кўтарилган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ва уларнинг ижобий ечимини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилишини таъкидладилар.
Учрашув очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди.