Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Бугун Учқудуқ туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов иш кунини “Ифтихор” ОФЙ дан бошлади.

ҲОКИМ ИШ КУНИНИ "ИФТИХОР"ДАН БОШЛАДИ

 ☺️Бугун Учқудуқ туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов иш кунини “Ифтихор” ОФЙ дан бошлади. Туман раҳбари ҳудуддаги ҳолат билан яқиндан танишиш, аҳоли фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида маҳаллага ташриф буюрди.

✔️ Ташриф давомида ҳокимга тегишли хизматлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди. Уларнинг иштирокида маҳалладеги инфратузилма, ички йўллар ҳолати, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.

 ☺️Учрашув чоғида ҳоким маҳалла фаоллари ва ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр ва таклифларини диққат билан тинглади.

✔️Аниқланган муаммоларни ўрганиш ва уларга манзилли ечим топиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Slide 1 of 5