Жорий йилнинг 27май куни туман ҳокимдиги мажлислар залида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Навоий вилоят бўлинмаси томонидан Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада яхшилашда янгича ёндашув ва талаблар” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилди.
🟢 Унда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Навоий вилоят бўлинмаси, Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи очиқ ва ҳисобдор бошқарувни шакллантириш, депутатларнинг фаоллигини ошириш ҳамда “Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили мазмунида фикр алмашилди.
🟢 Муҳокамалар давомида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни замонавий ёндашувлар орқали ҳал этиш йўллари кўриб чиқилди.