Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
MAHALLADAGI HAMKORLIK VA BOSHQARUV TIZIMI – DEPUTATLAR E’TIBORIDA
янв.21
Muammolar joyida o‘rganilmoqda: "Yulduz" mahallasida ko‘chama-ko‘cha tahlil — aniqlangan kamchiliklar deputat nazoratida!
янв.21
Budjet intizomi va nazorat: Termiz shahar Iqtisodiyot va moliya bo‘limi faoliyati tahlil qilindi
янв.21
Deputatlik nazorati joyida: “Yulduz” mahallasida mahalla faollari faoliyati o‘rganildi
янв.21
Islohotlar kuchini birlashtirgan hamkorlik
янв.21
30-iyun — O‘zbekistonda Yoshlar kuni
янв.21
#huquqiy_axborot_soati #162_qonun 🏛️Qonun va deputat faoliyati
янв.21
Qonun ustuvorligi va ijtimoiy himoya: "Ma’rifat" mahallasida ijtimoiy xodim faoliyati aholi bilan bevosita muloqot orqali tahlil qilindi!
янв.21
Deputatlar tomonidan sessiya oldi kun tartibidagi masalalar joyiga chiqib o‘rganilmoqda
янв.21
Deputat va biriktirilgan tashkilot hamkorligi: ijtimoiy himoya tizimi ijrosi joyida o‘rganildi
Дўстлик тумани, "Мевазор" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канал бўйида "Ёшлар боғи" ташкил этилмоқда ва Хорижий инвесторлар тумандаги бунёдкорик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиишди..

Дўстлик тумани, "Мевазор" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канал бўйида "Ёшлар боғи" ташкил этилмоқда.

Бу ерда аҳоли мароқли дам олишлари учун кўплаб қулайликлар, хизмат кўрсатиш объектлари бир сўз билан айтганда сўлим гўша ташкил этиш режалаштирилган. 

Айни пайтда мазкур лойиҳа" Яшил макон" умуммиллий ҳаракати билан уйғунлашиб, қалбида ватанпарварлик туйғулари жўш урган кишиларни бир мақсад йўлида бирлаштирган. 

Бир томонда қурилиш ишлар олиб борилаётган бўлса, бир томонидан манзарали ва мевали ниҳоллар экиш учун ерлар тайёрланмоқда. 

Тозалаш, ободонлаштириш ишлари масканни янада жозибали бўлишига хизмат қилаётган бўлса, аҳоли бирдамлиги эса барчани режалар якуни сари бошламоқда.

Бундан ташқари, Хитойлик бир гуруҳ инвесторлар Дўстлик туманига келишиб, Кенгаш раиси, туман ҳокими Шавкат Дарвишев ва бошқа туман расмийлар Меҳмонларни дастлаб яқинда иш бошлаган "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар фаолияти билан яқиндан танишишди. 

Шу ерда инвесторлар билан туман ҳокими Шавкат Дарвишевнинг мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот расмиятчиликлардан ҳоли, самимий дўстона суҳбат тарзида ўтказилди. 

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарлари ўртасида сўнгги йилларда икки томонлама савдо ва иқтисодий алоқалар ривожланиб бораётгани, мамлакатимизда, хусусан Жиззах вилоятида хитойлик сармоядорлар томонидан қатор янги лойиҳалар ишга туширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шавкат Дарвишев меҳмонларга бир неча ой муқаддам хизмат сафари билан Хитойга боргани, у ерда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказгани, сафар чоғида бир қатор келишувларга эришилганини айтиб ўтди. Хусусан, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи сўнгги технологиялар Дўстлик туманида жорий этилиши икки давлат ўртасида олиб борилаётган ҳамкорликни натижаси эканини туман ҳокими мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, инвесторлар туманнинг имкониятлари, иқтисодиётнинг драйвери, шунингдек, ривожланаётган соҳалар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.

Мулоқот давомида ҳар бир хитойлик инвестор билан суҳбатлашилди. Уларнинг иш фаолияти, яратиб бериладиган инвестициявий муҳит мулоқотнинг асосий диққат марказида бўлди. 

Шавкат Дарвишев инвесторлар туманда яратилган имкониятлар билан таништираркан, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.

Бўлиб ўтган учрашувдан кейин хитойликлик инвесторлар туманда иш олиб бораётган янги лойиҳалар, мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсададида "Чинобод" маҳалласи, Микросаноат ва хизмат кўрсатиш маркази, Кичик саноат зонасидаги лойиҳалар, мавжуд имкониятлар, "Янги Ўзбекистон" массиви, "Мевазор" маҳалласидан оқиб ўтувчи канал бўйида ташкил этилаётган "Ёшлар боғи", "Азия мед" хусусий клиникаси, бўш турган объектлар билан яқиндан танишишди.

Slide 1 of 13