Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat har bir fuqaroning murojaati yuzasidan amaliy yechim topish yo‘lida
янв.21
AHOLIGA O‘ZI VAQTIDA SIFATLI TIBBIY YORDAM KO‘RSATILISHI HOLATI DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
Mahalladagi yoshlar yetakchilari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar deputatlar nazoratida
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilinganligining 34 yilligi munosabati bilan Termiz shahrida “Bayroq estafetasi” tadbiri bo‘lib o‘tdi. Tadbir “Bir Vatan, bir el, bir bayroq!” shiori ostida yurtimiz fuqarolarida milliy g‘urur, Vatanga sadoqat va birlik tuyg‘ularini yanada mustahkamlash maqsadida tashkil etildi.
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining mahalliy Kengash deputatlari faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida joriy yil oktabr-noyabr oylariga mo‘ljallangan media-rejasi ijrosi yuzasidan Termiz shahrining “Alpomish” mahallasida ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolar bilan muloqot bo‘lib o‘tdi
янв.21
Termiz shahar “Alpomish” mahallasida nazorat-tahlil tadbiri o‘tkazildi
янв.21
Hududni rivojlantirishga qaratilgan dasturlar ijrosi hamda obodonlashtirish ishlari samarali nazoratda
янв.21
Deputat Termizda maktabgacha ta’lim sharoitlari yaxshilanishini o‘rgandi
янв.21
Deputat “Impuls” klinikasida: tibbiyotda yangi bosqich sari
янв.21
Deputat va ustozlar o‘rtasida ochiq muloqot bo‘lib o‘tdi
СУВ ТЕКИН ЭМАС, УНИ ТЕЖАНГ, ҚАДРЛАНГ! Азиз фермерлар!

 Мамлакатимизда сув тежовчи
технологияларни жорий этиш, экин майдонлари ва экинлар таркибини иқлимга мослаб
мақбуллаштириш, илғор агротехнологияларни фаол қўллаш чоралари кўрилмоқда. Бу
жараёнда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ўрни муҳимлигини эътироф этиш зарур.
Кенгашнинг барча бўғиндаги раҳбар ва ходимлари ҳамда бухгалтерия марказлари ҳодимлари
аниқ ва ишончли маълумотларга асосланган ҳолда сувдан фойдаланишдаги муаммо ва
камчиликларни таҳлил қилиш асосида тегишли хулоса ва таклифларни фермерларга
мунтазам равишда етказиб боради.
 

Аграр соҳанинг ривожи
бевосита агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш билан бирга қишлоқ хўжалиги
экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация тармоқларини қуриш,
реконструкция қилиш ва таъмирлаш, ишчи ҳолатини сақлаш, ҳосилдорликни ошириш
ҳамда сув ресурслари таъминотига боғлиқ.
 

Сув ресурсларини тежаш
бугунги кунда долзарб аҳамият касб этганидан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарияти
томонидан қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий
этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сон қарорига
асосан томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш, кенг қамровли ёмғирлатиб суғориш
тизими, «спринклер» тизими, мобиль ёмғирлатиб суғориш тизими, ерни лазерли
ускуна билан жиҳозланган текислагичлар ёрдамида текислаган тарзда дискрет суғориш
усуллари субсидиялар ажратиладиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари деб
белгиланган. Фермер хўжаликлари томонидан томчилатиб суғориш тизими
ўрнатилганда ҳар гектар пахта, сабзавот экинлари ва картошка учун
8 миллион сўм, полиз экинларига 1,3 миллион сўм, озуқабоп, мойли, дуккакли
экинлар ва доривор ўсимликлар учун гектарига 2,5 миллион сўмдан, мевали
экинларга 6 миллион сўм субсидия берилиши белгилаб қўйилган. Пахта ва ғалла
майдонларига ўрнатилган сув тежовчи ускуналар учун бир йиллик имтиёзли давр
билан 5 йил муддатга ҳар бир гектарга 25 миллион сўмгача имтиёзли кредит
ажратилишининг
қонуний асослари
мустаҳкамланган.
 

Шунингдек, сабзавот,
картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор
ўсимликлар етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этган
фермер хўжаликлари томонидан сув ҳисоблагичлар ўрнатилганда сув солиғидан 30
фоиздан 50 фоизгача имтиёз берилади.
 

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2025-йил 31-октябрдаги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор
таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сонли қарорига
асосан 2026 йил 1 январдан бошлаб озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи
субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари
сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизлик қисми давлат бюджетидан
қоплаб берилиши йўлга қўйилмоқда.
 

Юқорида таъкидланганидек,
давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигида фермерлар учун катта имкониятлар яратиб
берилмоқда. Хусусан, бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги сув таъминотида
устуворлик пахта ва ғаллага берилади. Обиҳаётнинг қарийб 60 фоизи ушбу
экинларни суғориш учун сарфланади. Шу сабабли бу йўналишларда тежамкор технологияларни
жорий этиш – сувдан самарали фойдаланишнинг бош омили саналади.
 

Сув истеъмолининг энг катта
қисми айнан қишлоқ хўжалигига тўғри келсада, юртимиздаги суғориш тармоқларининг
ярми бетонланмагани, яъни тупроқ ўзанли ариқ ва каналлардан иборат бўлгани боис
катта миқдорда сув йўқотилмоқда. Фермерлар томонидан ички суғориш
тармоқларининг тўлиқ бетонлаш учун ҳар йили кузги-қишки таъмирлаш мавсумидан
самарали фойдаланган ҳолда, аниқ режали ишларни давом эттирсак, мақсадга
мувофиқ бўлади.
 

Мамлакатимиздаги
суғориладиган майдонларнинг 60 фоизига 1680 дан зиёд насос станцияси ва 4
мингдан ортиқ суғориш қудуғи орқали жуда катта маблағ ва харажатлар эвазига сув
етказиб берилади. Сув хўжалиги соҳасига ажратилган 10 триллион сўмнинг 63 фоизи
насос станцияларининг электр энергиясига сарфланади. Аён бўладики, сув текин эмас, ҳатто арзон ҳам эмас!
 

Сув катта харажат ва минг
машаққат билан етказиб берилаётган шароитда далаларни кўллатиб суғориш, сувни
зовурларга ташлаб қўйиш каби салбий ҳолатларга йўл қўйилмаслиги керак.
 

Мамлакатимизда ресурстежамкор
технологиялар қўллаётган фермер хўжаликлари сони йилдан-йилга кўпаймоқда.
Айниқса, томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет усулида суғориш, ерни лазер ускунасида
текислаш оммалашмоқда. Бу орқали фермерлар нафақат сувни тежаяпти, балки
ҳосилдорликнинг ошиши ҳисобига яхшигина даромад ҳам кўряпти.
 

Кенгаш томонидан ҳам сувни
тежаш, ундан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка барҳам
бериш мақсадида, фермер хўжаликлари томонидан ҳар 5 гектар майдонга 1 нафардан
сувчи бириктирган холда мавжуд ғалла майдонларини кўллатмасдан, сувни исроф
қилмасдан суғоришни таъминланишига йўналтирилган тарғибот-ташвиқот ишлари
ташкил қилинди.
 

Кегейли туманида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини суғориш учун йиллик 425 мин метр куб сув харажат
қилинади. Бу жуда катта кўрсаткич. “Сув-текин эмас” деган ғояни
мазмун-моҳиятини, сув тежовчи технологияларнинг афзалликларини туманимиздаги
фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда хўжаликларнинг барча аъзолари
ўртасида мунтазам кенг тушунтириш ишларини олиб боришимиз, 2025-2026 йилларда 125
км, шундан 2025 йил якунига қадар 50 км ички суғориш каналларни бетонлаштириш
ишларини якунлашимз лозим. Бу орқали биз келгуси халқимиз олдидаги энг олий
бурчимизни бажармоқдамиз.
 

Тажрибали деҳқонлар яхши
биладики, томчилатиб суғориш далага эмас, ўсимликка сув бериш, дегани. Бунда – маблағ
тежалади, ўғит айнан экинларга бир хил етказиб берилиши ҳисобига ҳосилдорлик ошади.
 

Сиз ҳам илғорлар сафига
қўшилинг!
 

“Сув зар – сувчи заргар”,
деган мақол бежиз айтилмаган. Қишлоқ хўжалигида заргарона маҳорат билан сувдан
унумли фойдаланинг! Тежамкорликнинг замонавий усулларини қўллаб, сувнинг беҳуда
сарф бўлишига йўл қўйманг! Бу борада бошқаларга намуна бўлинг!
 

“Отанг мироб бўлса ҳам,
ариғингни чуқур қазгин”, деган нақлга амал қилиб, ишни қиш мавсумида ўз ҳудудингиздаги
суғориш тизимларини тозалаш ва бетонлашдан бошланг!
 

Қадрли ҳамюртлар! 

Сувнинг бебаҳо ресурслиги, уни
исроф қилиш эса халқимиз келажагига хиёнат билан баробарлигини унутмайлик!
 

“Сув текин эмас, сувни
тежанг!” — бу шунчаки шиор эмас, балки барчамизнинг кунлик вазифамиз, ҳаёт
тарзимизга айлансин. Келинг, барчамиз ушбу вазифани сидқидилдан бажариб, халқимиз,
келажак авлод олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлсин.
  

Slide 1 of 1