Маълум бўлишича, филиалда аҳоли эҳтиёжи учун етарлича кўмир захираси мавжуд бўлиб, қишги мавсумда узлуксиз етказиб бериш учун зарур шароитлар яратилган.
Туман депутатлари масъулларга мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва аҳолини кўмир билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик бўйича тавсиялар берди.