Yangiliklar

"Соғлом она - соғлом оила" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик

 "Соғлом она - соғлом оила" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик 

Ўзбекистон ХДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Обиджон Носиров ташаббуси билан Тошбулоқ оилавий поликлиникасида Қўртқи ва Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи хотин-қизлар учун "Соғлом она - соғлом оила"
лойиҳаси доирасида бепул
тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик бошланишидан олдин хотин-қизлар билан спорт мусобақалари ўтказилди. Шундан сўнг 23 нафар оналар ва 9 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Тиббий кўрик давомида кам таъминланган оила, уч нафар фарзанди бор аёлга вилоят клиникасида даволаниш учун ордер ҳамда 3 нафар аёлларга туман шифохонасида даволанишга тавсиялар берилди.  

Slide 1 of 8