Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЭРГАШЕВА МУНИСХОН РУСТАМБЕКОВНА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ЭРГАШЕВА МУНИСХОН РУСТАМБЕКОВНА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган Нов маҳалласидаги реконструкция қилинаётган 56-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–393-сонли қарорига мувофиқ мазкур таълим муассасасида кенг кўламли реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳа доирасида 80 ўринли мавжуд ўқув биноси тўлиқ таъмирланади ҳамда ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун замонавий спорт зали барпо этилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3,2 млрд сўмни ташкил этади.
Ташриф давомида депутат қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда амалга оширилиши ҳамда ўқувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиб, масъулларга тегишли тавсия ва таклифларини билдирди.
✅ Бундай инфратузилма лойиҳалари ёш авлод учун замонавий ва қулай таълим муҳитини яратиш, уларнинг билим олиши ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 2