Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодирова Оишахон томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ногиронлиги бўлган фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам сўраган фуқаронинг мурожаати тингланди. Депутат томонидан масала жойида ўрганилиб, тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.
✅ Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан биридир.