Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан Қорасув МФЙ нуронийлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар атрофлича ўрганилди.

Нуронийлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар тингланиб, мавжуд муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Депутат томонидан аҳоли, айниқса нуронийлар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг ҳаётий тажрибаси ва таклифларини инобатга олиш маҳалла тараққиётида муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.