Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округида жойлашган 37-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, хоналарнинг санитария-гигиена ҳолати ҳамда тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, мактабгача таълим ташкилоти масъуллари билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди. Аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Депутат томонидан болалар таълим-тарбияси учун қулай, хавфсиз ва сифатли муҳит яратиш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Slide 1 of 1