Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг VII-23-35-6-90-K/26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, доимий комиссия раиси Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Радивон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Рустамбоева Дилдор хонадонида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида хонадонда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг ҳолати, яратилган шароитлар ҳамда ишлар сифати кўздан кечирилди. Шунингдек, фуқаронинг мавжуд муаммо ва таклифлари тингланиб, масъуллар билан биргаликда тегишли тавсиялар берилди.

📌 Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1