ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Поромон маҳалласида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳа доирасида “STANDART” МЧЖ томонидан 1 та тик қудуқ қазилиб, 13 км узунликда ичимлик суви тармоғи тортилган эди.
Айни пайтда мазкур тармоқни аҳоли хонадонларига улаш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Хусусан, “Намангансувтаъминоти” АЖнинг туман бўлими томонидан 150 та сув ҳисоблагичлари ўрнатиш ҳамда колодецлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
👤 Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Асадулло Икромович Нажмиддинов объектда бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
🔍 Ташриф давомида: ▫️ қурилиш ва улаш ишларининг сифати
▫️ ишларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши
▫️ аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ қамраб олиш масалалари кўриб чиқилди
📌 Шунингдек, мутасаддиларга жараёнларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🤝 Аҳолига ҳам ушбу хайрли ишларда фаол иштирок этиш, қурилиш ва улаш жараёнларига кўмаклашиш муҳимлиги тушунтирилди.
✅ Мазкур лойиҳа аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.