Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Қораполвон оилавий шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.

Мазкур ОШП ҳудуддаги Радивон, Қораполвон ва Қуйи Қораполвон маҳаллалари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўрганиш давомида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, мавжуд шарт-шароитлар, тиббий жиҳозлар ҳолати ҳамда тиббиёт ходимлари фаолияти атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, поликлиника раҳбарияти ва тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилиниб, мавжуд муаммолар ҳамда хизмат сифатини оширишга қаратилган таклифлар муҳокама этилди.

🔎 Ўрганиш жараёнида ОШПда аҳолига сифатли ва талаб даражасида тиббий хизмат кўрсатиш учун қатор эҳтиёжлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан:

🔹 аёллар кўриги;

🔹 эмлаш жараёнлари;

🔹 кундузги стационар хизмати учун қўшимча хоналар зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, ОШП биносида фойдаланилмаётган, аммо таъмирталаб 2 та хона, шунингдек, витраж ва эшик ўрнатиш орқали янги хона ташкил этиш имконияти мавжуд майдон борлиги аниқланди.

📌 Депутат томонидан мавжуд бўш хоналарни таъмирлаб, тиббий хизматлар учун мослаштириш, қўшимча хоналар ташкил этиш орқали аёллар кўриги, эмлаш ва кундузги стационар хизматини тўлиқ йўлга қўйиш, тиббиёт ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш юзасидан тегишли таклифлар билдирилди.

🤝 Таъкидлаш жоизки, шифокорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида депутат ташаббуси билан ўтган йили грант лойиҳаси доирасида ОШП 180 млн сўмлик лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

Бундай ўрганишлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда тиббий хизматлар сифатини изчил оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3