Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МФЙдаги муаммолар ўрганилмоқда
янв.21
депутат ташаббуси билан ёшларни бўш вақтини мазмунили ташкил этиш
янв.21
депутат ижтимоий соҳа иситиш тизимини ўрганди
янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги қурилиш ишлари билан танишди
янв.21
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
янв.21
Ҳашарда депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда
янв.21
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.
янв.21
Депутат аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда
янв.21
МАҲАЛЛА ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда
Xalq deputatlari Jondor tumani Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.

Жондор туман ҳокимлигининг “Фаоллар зали”да Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг навбатдаги 116-сессияси ўтказилди.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.  

Сессия ишида Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш, Жондор тумани сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш, Жондор туманида 2024 йил 6 ойи давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг 19-банди ижросини таъминлаш ҳамда  Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган “Ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида янги биноларни барпо этиш ва жиҳозлаш” лойиҳа консепциясини келишиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 9