Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши 11-Ҳазрати Али сайлов округи депутати В.Эргашев томонидан ўз ҳудудида жойлашган 5-сон мактабгача таълим муассасасида озиқ-овқат захиралари ҳолати ўрганилди.
🍎 Назорат жараёнида муассасадаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароити, сифат даражаси ҳамда белгиланган меъёрларга мувофиқлиги кўздан кечирилди.
📊 Шунингдек, болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларининг етарлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
⚖️ Ўрганиш натижаларига кўра, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
🤝 Депутатлик назорати — сифат ва шаффофлик кафолати!