Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги “Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича худудда амалга оширилаётан ишлар юзасидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлинмаси рахбари Н.Очиловнинг ҳисоботи тингланди.
Даставвал ушбу масала юзасидан олтб борилган ўрганиш якунлари бўйича депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Жўраев ахборот берди.
Йигилишда мухокама этилган масала юзасидан партия фаоллари ва халк вакиллари уз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сохада учраётган муаммоларини бартараф этиш буйича тавсиялар берилди.
Ушбу масала кушимча урганилиб, туман сессияси мухокамасига киритилиши буйича карор кабул килинди.