Наманган туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш (хатлов) жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида депутатлар томонидан аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, хатловнинг аҳамияти, унинг тартиб-қоидалари ва фойдалари ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.
Депутатлар хонадонма-хонадон юриб, фуқароларга хатловдан ўтишда амалий ёрдам кўрсатмоқда, юзага келаётган саволларга жавоб бермоқда. Бу эса аҳолининг хатлов жараёнига бўлган ишончини ошириб, фаоллигини таъминламоқда.
Қўрғонча МФЙда олиб борилаётган мазкур ишлар хатловни сифатли ва ўз вақтида ўтказишга хизмат қилиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун муҳим маълумотлар базасини яратишга замин яратмоқда.