35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

МАКТАБДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ўзи сайланган сайлов округида жойлашган мактабда бўлиб, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси асосида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя қилиниши ҳамда ўқувчилар учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Масъулларга таъмирлаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
📌 «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари орқали таълим муассасалари инфратузилмаси яхшиланиб, ёшлар учун муносиб таълим шароитлари яратилмоқда.

Slide 1 of 3