35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ҲУДУД МУАММОЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ҲУДУД МУАММОЛАРИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганишлар давомида маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган ижтимоий ва инфратузилмавий масалалар, мавжуд камчиликлар ҳамда таклифлар тингланди.
Аниқланган муаммолар «Муаммоларни қайд этиш дафтари»га қайд этилди. Шунингдек, уларни босқичма-босқич бартараф этиш, тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари киритиш ҳамда ижросини назоратга олиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш борасидаги депутатлик фаолияти изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1