Куни кеча "Пахтаободликлар жамоатчилик назорати" каналида Учкўза МФЙ аҳолисини қийнаётган сув таъминоти муаммоси юзасидан мурожаат билдирилган эди.
Ҳолатни ўрганиш мақсадида туман Кенгаши депутати А.Мадумаров зудлик билан маҳаллага ташриф буюрди. Аҳоли билан суҳбатлашилиб, мавжуд муаммонинг келиб чиқиш сабаблари жойида ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида сув насоси носозлиги аниқланиб, холат юзасидан соҳа мутасаддиларига муаммони тезкор бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Айни дамда носоз сув насоси таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.