Yangiliklar

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

 ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатовичнинг сайлов округида жойлашган Тиллатепа маҳалласига йўл белгиларини ўрнатиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилди.
Йўл белгиларининг мавжудлиги ҳайдовчи ва пиёдаларга ҳаракатни тўғри ташкил этишда ёрдам беради. Шу боис мазкур масала маҳаллада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Депутат сайлов округидаги аҳолини ташвишлантираётган масалаларни ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан мурожаат қилиш ишларини давом эттирмоқда.

Slide 1 of 1