Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Сайловчилар томонидан депутатга йўлланган масала ўз ечимини топди

Наманган туманидаги "Саҳоват" маҳалласида фуқаролар томонидан "Равнақ" маҳалласи ҳудудидаги оқава сув қувури тешилиб, оқава сувлар заканга тушаётгани, бу ўз навбатида "Саҳоват" маҳалласи  бўйлаб нохуш ҳид тарқатаётгани ҳақида мурожаат қилинган.

Мазкур масала юзасидан депутат Соҳиба ГАППАРОВА томонидан тегишли мутасадди ташкилотларга мурожаат этилди ва муаммо тез фурсатларда бартараф этилди. Яъни заканга тушаётган оқава сувни тўхтатиш учун ишдан чиққан қудуқлар қайта тикланди.

Slide 1 of 5