Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Бу йил баҳорда лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган. Бундай хайрли ишда Уйчи тумани фуқаролари, ташкилот ва корхоналар ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. ЎзХДП туман кенгаши вакиллари “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда обод маҳалла - Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчаларнинг бўш жойлари ҳамда “Аллариқ” қабристонига манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Туманда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.