Маҳалланинг салкам 14 километр келадиган асосий сув каналини тозалаш учун барча маҳалла аҳли сафарбар этилади. Бу ота-боболаримиздан қолган умрбоқий мерос, азалий қадрият.
Обиширсойдан бошланадиган оби ҳаёт манбаи то Офтобру маҳалласигача етиб борган. Аҳоли, қишлоқ хўжалигида фаолият олиб борадиган фермер ва ижарачиларнинг асосий суғориш манбаи шу канал ҳисобланади.
Бугун Янгиариқ ариғини тозалашга киришган ҳар бир фуқаро бу ишни катта масъалият билан бажармоқда, бу хайрли ишда маҳалла ёшлари анча фаол, бугун ҳам ёшлар мазкур ҳашарда қатнашдилар
Халқ депутатлари Сух тумани Кенгаши депутати. А. Сафаров.