15-Тобагар сайлов округидан сайланган депутат Лобар Хўжақулова ҳамда Тобагар МФЙ бешлиги томонидан маҳалла биносида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда фуқаролар ҳудуддаги 22-умумтаълим мактабига 250-ўринли қўшимча бино қуриш, ички йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш, электр таъминотидаги муаммолар, айрим симёғочларнинг эскирганлиги, томарқа суғориш суви йўқлиги сабабли артизан қудуқ қуриб берилиши тўғрисидаги муаммоларни билдирдилар. Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар ечими юзасидан депутат тегишли мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларига депутат сўрови юборилишини билдириб, натижаси юзасидан аҳолига маълум қилиниши тушунтирди.