Yangiliklar

Xalq deputatlari Jondor tumani Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.

Жондор туман ҳокимлигининг “Фаоллар зали”да Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг 107-сессияси бўлиб ўтди.  

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялари, туман ҳокими ўринбосарлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессия ишида Жондор туманини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда Жондор тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағларни йўналтириш масалалари кўриб чиқилди. 

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди, тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши ўз ишини якунлади. 

Slide 1 of 15