Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QONUN IJROSINI TA’MINLASH — VATAN HIMOYASI VA YOSHLAR TARBIYASINING MUHIM OMILI
янв.21
YOSHLAR MASALALARI BO‘YICHA HAMKORLIK MUHOKAMA QILINDI
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI DAVOM ETMOQDA
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI
янв.21
YOSHLAR BANDLIGINI TA’MINLASH — USTUVOR VAZIFA
янв.21
Xalq deputatlari Sharof Rashidov tumani Kengashining navbatdagi doimiy komissiya yig'ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Fuqarolar uchun sayyor qabul o‘tkazildi
янв.21
Pastki So‘loqli mahallasida aholi bandligi bilan bog‘liq masalalar o‘rganildi
янв.21
IJTIMOIY REYESTRDAGI FUQAROLAR MUAMMOLARI O‘RGANILMOQDA
янв.21
Sog‘liqni saqlash sohasidagi holat sessiyaoldi o‘rganishlar doirasida o‘rganildi
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ УЧУН ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ УЧУН ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 7-Ёркатай сайлов округи депутати А.Муйдинов ташаббуси билан Ёркатай маҳалласида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Уйчи туманида амалга оширилаётган ишлар натижасида 15 та маҳалла ҳудудида жами 30 километр масофада «Хавфсиз йўлак» ва «Саломатлик йўлакчаси» барпо этилди.
Бугун ушбу йўлакларда эрталаб ва кечки пайт пиёда сайр қилаётган фуқаролар сони тобора ортиб бормоқда. Йўлаклар бўйлаб қулай ўриндиқларнинг ўрнатилгани, замонавий тунги ёритиш тармоқларининг йўлга қўйилгани аҳоли учун янада қулай шароит яратмоқда.
Шунингдек, маҳаллаларда барпо этилган воркаут майдончалари ёшлар ва болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муҳим масканга айланмоқда.
Айниқса, Ёркатай маҳалласидаги воркаут майдончасида болажонларнинг қувноқ машғулотлари ҳудудга янада файз бағишлаб, соғлом ва фаол ҳаёт тарзини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Бу каби амалий ташаббуслар аҳоли саломатлигини асраш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва маҳаллаларда соғлом муҳитни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Соғлом ҳаёт — фаровон келажак гарови

Slide 1 of 1