Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QONUN IJROSINI TA’MINLASH — VATAN HIMOYASI VA YOSHLAR TARBIYASINING MUHIM OMILI
янв.21
YOSHLAR MASALALARI BO‘YICHA HAMKORLIK MUHOKAMA QILINDI
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI DAVOM ETMOQDA
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI
янв.21
YOSHLAR BANDLIGINI TA’MINLASH — USTUVOR VAZIFA
янв.21
Xalq deputatlari Sharof Rashidov tumani Kengashining navbatdagi doimiy komissiya yig'ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Fuqarolar uchun sayyor qabul o‘tkazildi
янв.21
Pastki So‘loqli mahallasida aholi bandligi bilan bog‘liq masalalar o‘rganildi
янв.21
IJTIMOIY REYESTRDAGI FUQAROLAR MUAMMOLARI O‘RGANILMOQDA
янв.21
Sog‘liqni saqlash sohasidagi holat sessiyaoldi o‘rganishlar doirasida o‘rganildi
ПИЁДА ЮРИШ КУНДАЛИК ОДАТГА АЙЛАНМОҚДА

ПИЁДА ЮРИШ КУНДАЛИК ОДАТГА АЙЛАНМОҚДА

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 13-Бўстон сайлов округи депутати М.Раҳимова ташаббуси билан “Даҳиякота” маҳалласида аҳоли учун қулай ва муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ҳамда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Оғир тоифадаги маҳаллаларни комплекс ривожлантириш дастури доирасида мазкур маҳаллада 2,2 километр ички йўл асфальтланди. Шунингдек, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, кўчалар янада обод ва ёруғ масканга айлантирилди.
Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 520 метр суғориш тармоғи бетонлаштирилди. Энг муҳими, фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши ва соғлом турмуш тарзига амал қилиши учун 750 метрлик “Саломатлик йўлакчаси” барпо этилди.
Бугун эрта тонгда ва кечки пайтларда нуронийлар, ёшлар ҳамда маҳалла аҳолиси мазкур йўлакчадан фойдаланиб, пиёда юришни кундалик одатга айлантирмоқда.
Бу каби амалий ишлар маҳаллада нафақат инфратузилмани яхшилаш, балки аҳолининг саломатлиги, кайфияти ва кундалик ҳаёт тарзига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Янги ва равон йўллар, замонавий ёритиш тизими, обод ҳудуд ҳамда саломатлик учун яратилган қулай шароитлар — буларнинг барчаси “Даҳиякота” маҳалласи аҳолиси учун янада муносиб турмуш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

Обод маҳалла — фаровон ҳаёт,
соғлом муҳит — бахтли келажак!

Slide 1 of 1