Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Fuqarolar murojaatlari asosida manzilli o‘rganish olib borildi
янв.21
Qonunlar ijrosi yuzasidan
янв.21
Qonunlar ijrosi yuzasidan
янв.21
XOTIN-QIZLARNING BANDLIGI VA TADBIRKORLIGINI QO‘LLAB-QUVVATLASH — DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
Tuman Kengashi raisi tadbirda ishtirok etdi
янв.21
DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI: MUAMMOLAR TINGLANDI, IMKONIYATLAR TUSHUNTIRILDI
янв.21
Deputatlik nazorati
янв.21
Sharof Rashidov tumani hokimligi Oila va xotin-qizlar bo‘limi qoshidagi “Oila maskani”da “Ajrimlarning oldini olish — barchamizning mas’uliyatimiz” mavzusida tadbir o‘tkazildi.
янв.21
AHOLI MUAMMOLARINI O‘RGANISH VA ULARGA YECHIM TOPISH
янв.21
Qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish ishlari olib borildi.
Оилалар даромадини оширишга амалий кўмак

Оилалар даромадини оширишга амалий кўмак
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов ижтимоий реестрга киритилган оилаларга субсидия асосида сув насосларини топшириш тадбирида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сонли Фармони ижроси доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7 та оилага сув насослари берилди.
Мазкур кўмак оилаларнинг томорқа ерларини суғориш имкониятларини яхшилаш, ердан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали қўшимча даромад топишига қаратилган.
Тадбир давомида депутат томорқадан унумли фойдаланиш, оилаларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва доимий даромад манбаларини яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Бугунги кунда тумандаги 68 та маҳаллада 52 618 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 69,9 минг оила ва 248 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 4 176 та оиладаги 16 999 нафар фуқаро ижтимоий реестрга киритилган.
Бундай манзилли ёрдам оилаларнинг ўз меҳнати орқали даромадини ошириши, турмуш шароитини яхшилаши ҳамда иқтисодий барқарорликка эришишига хизмат қилади.

Slide 1 of 5