Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Fuqarolar murojaatlari asosida manzilli o‘rganish olib borildi
янв.21
Qonunlar ijrosi yuzasidan
янв.21
Qonunlar ijrosi yuzasidan
янв.21
XOTIN-QIZLARNING BANDLIGI VA TADBIRKORLIGINI QO‘LLAB-QUVVATLASH — DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
Tuman Kengashi raisi tadbirda ishtirok etdi
янв.21
DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI: MUAMMOLAR TINGLANDI, IMKONIYATLAR TUSHUNTIRILDI
янв.21
Deputatlik nazorati
янв.21
Sharof Rashidov tumani hokimligi Oila va xotin-qizlar bo‘limi qoshidagi “Oila maskani”da “Ajrimlarning oldini olish — barchamizning mas’uliyatimiz” mavzusida tadbir o‘tkazildi.
янв.21
AHOLI MUAMMOLARINI O‘RGANISH VA ULARGA YECHIM TOPISH
янв.21
Qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish ishlari olib borildi.
ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИ
ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИ
Янгиқўрғон туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда биноларни замонавий талаблар асосида таъмирлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Инвестиция дастури доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан туман тиббиёт бирлашмасида кенг кўламли реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этади. Ушбу маблағлар ҳисобидан тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги 7 та асосий бинонинг фасад қисмлари таъмирланади. Шунингдек, поликлиника ва туғруқхона бинолари тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиши кўзда тутилган.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов тиббиёт бирлашмасида бўлиб, реконструкция ва капитал таъмирлаш лойиҳаси билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида бино ва иншоотларнинг бугунги ҳолати кўздан кечирилиб, лойиҳа доирасида бажарилиши белгиланган ишлар, қурилиш-таъмирлаш жараёнларини ташкил этиш ҳамда мавжуд масалалар юзасидан масъулларнинг маълумотлари тингланди.
Туман ҳокими томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ташкил этиш, ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, белгиланган қурилиш меъёрларига қатъий риоя қилиш ҳамда лойиҳани ўз муддатида якунлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида тиббиёт муассасаларида беморлар ва тиббиёт ходимлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлиги оширилади.
Slide 1 of 6