Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши

Депутат аҳолини кўмир билан таъминлаш масаласини назоратга олмоқда.

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, Халқ дептутлари Сардоба туман Кенгаши депутати Р.Ташпулатов томонидан Бирлашган ва Пахтакор маҳаллаларда аҳолини арзон ва сифатли кўмир билан таъминлаш ишлари қатъий назоратга олинган.

Депутат жойлардаги омборхоналарни кўздан кечириб, кўмир захиралари, нарх-наво барқарорлиги ва етказиб бериш тезлигига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шунингдек, эҳтиёжманд ва ёлғиз яшовчи фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларни узлуксиз кўмир билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада депутат мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишни ўз вазифалари деб биладилар.

Slide 1 of 5