Новости

Последние новости

янв.21
BANK-MOLIYA AKADEMIYASIDA USTOZ VA MURABBIYLARGA YUKSAK EHTIROM KO‘RSATILDI
янв.21
“Sharof Rashidov” mahallasidagi piyodalar yo‘lagini kengaytirish masalasi takroriy deputatlik so‘rovi orqali ko‘tarildi
янв.21
BOLALAR UCHUN MUNOSIB SHAROIT — 94-SONLI DMTTDA MAVJUD MUAMMOLAR JOYIDA O‘RGANILDI
янв.21
Zamonaviy rahbarlikning asosi nimada? Vakolatdan ko‘ra muhimroq bir qadriyat bor: bu halollik. Uning jamiyat va davlat uchun ahamiyatini tahlil qilamiz.
янв.21
OLIY MAJLIS SENATINING YIGIRMANCHI YALPI MAJLISI O‘Z ISHINI BOSHLADI
янв.21
KATTA CHO‘PONOTA MAHALLASIDA USTOZ VA MURABBIYLARGA EHTIROM
янв.21
USTOZGA EHTIROM — YUKSAK QADRIYAT
янв.21
“ZANGIOTA” MAHALLASIDAGI BOLALAR FUTBOL MAYDONCHASI — DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI — DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
“TEPAGUZAR” MAHALLASIDAGI INFRASTRUKTURA VA XAVFSIZLIK BILAN BOG‘LIQ MUAMMOLAR JOYIDA O‘RGANILDI
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ВА 209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ВА 209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг тасдиқланган иш режасига асосан, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна 24-Нурафшон сайлов округидаги Гайистон маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти ҳамда 209-сонли Фармон ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли билан манзилли ишлаш, хонадонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини хатловдан ўтказиш, аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатларининг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, ишсиз фуқароларни доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, оилавий даромад манбаларини кўпайтириш, аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳалла еттилиги аъзоларининг ўз вазифалари бўйича амалга оширган ишлари, фуқаролар билан ўтказилган учрашувлар, хонадонбай ўрганишлар натижалари, мурожаатларнинг йўналишлари ва уларнинг ҳал этилиш ҳолати муҳокама қилинди. Ҳар бир аниқланган масала бўйича масъуллар белгилаб олингани ва мурожаатлар ижроси устидан назорат ўрнатилгани кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва алоҳида эътибор талаб этадиган оилалар билан олиб борилаётган манзилли ишлар ҳам таҳлил қилинди. Уларнинг эҳтиёжларини тўғри аниқлаш, мавжуд имконият ва давлат кўмагидан самарали фойдаланишини таъминлаш бўйича маҳалла еттилиги аъзоларига тегишли тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, ҳудудда ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш, ички йўллар, электр энергияси, ичимлик суви, чиқинди ташиш ҳамда бошқа инфратузилма масалалари юзасидан аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар ўрганилди. Ҳал этилиши қўшимча вақт ва маблағ талаб қиладиган масалаларни мутасадди ташкилотларга йўналтириш ҳамда уларнинг ижросини депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш зарурлиги таъкидланди.
Ўрганиш якунида маҳалла еттилигининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, ҳар бир хонадоннинг муаммосига индивидуал ёндашиш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний ҳал этиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда амалга оширилган ишлар натижадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 2