Новости

Последние новости

Депутатга мурожаатдан сўнг “Байналминал” маҳалласи ҳудудидан кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди

Депутат Ш.Абдуллаев мурожаатидан сўнг, Миробод “Махсустранс” раҳбарияти билан ҳамкорликда чиқиндилар ва дарахт шохлари ҳудуддан олиб чиқиб кетишга эришилди.

✔️ Шунингдек, Ички кўчаларни асфальт ётқизиш масаласида туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Джонходжаев билан боғланиб,тез кунда режа-график асосида чуқур жойларни бартараф этиш белгиланди. 

✔️ Махалла раиси Ф.Мавлоновга ички кўчалардаги дарахтларга шакл бериш ишларини аҳоли, туман экология бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Махсустранс” раҳбарияти билан келишган холда шанба ёки якшанба кунлари амалга ошириш тавсия этилди.

📌 Олиб борилаётган ишлар маҳалланинг санитар ҳолатини яхшилаш ва аҳоли учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3