Новости

#MarkaziyOsiyo #fuqarolik_jamiyati #xalqaro_forum #ekspert_fikri ⏺ II параллел тадбир | 2-сессияcидан ✅ Насиба Мирадилова, Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси раиси:

🗄 Марказий Осиё хотин-қизлари анъанавий соҳалар билан бирга ахборот технологиялари, молия, инновация ва бошқа замонавий йўналишларда ҳам катта салоҳиятга эга. Бу салоҳиятни таълим ва касбий кўникмалар орқали очиш муҳим.

🗄 Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш алоҳида имтиёз ёки бир марталик ёрдам билан чекланмасдан, таълим, молиялаштириш, бозорга чиқиш, менторлик ва ҳамкорлик тармоқларини қамраб олган яхлит экотизимга айланиши керак.

🗄 Марказий Осиё давлатлари қўшма дастурлар, трансчегаравий бизнес алоқалари ва минтақавий аёллар тадбиркорлиги лойиҳаларини кучайтирса, бу камбағалликни қисқартириш билан бирга хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллиги ва қарор қабул қилишдаги иштирокини ҳам оширади.

Slide 1 of 1