ҲОКИМ ИШ КУНИНИ "ИФТИХОР"ДАН БОШЛАДИ
☺️Бугун Учқудуқ туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов иш кунини “Ифтихор” ОФЙ дан бошлади. Туман раҳбари ҳудуддаги ҳолат билан яқиндан танишиш, аҳоли фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида маҳаллага ташриф буюрди.
✔️ Ташриф давомида ҳокимга тегишли хизматлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди. Уларнинг иштирокида маҳалладеги инфратузилма, ички йўллар ҳолати, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
☺️Учрашув чоғида ҳоким маҳалла фаоллари ва ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр ва таклифларини диққат билан тинглади.
✔️Аниқланган муаммоларни ўрганиш ва уларга манзилли ечим топиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.