ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибияти мудири М. Эргашева ҳамда “Мадад” ННТ раҳбари М. Тўхтасинов томонидан Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Учрашув якунида ёшлар билан бундай мулоқотларни мунтазам равишда ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.