ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Аралов Латифжон томонидан Янгиқўрғон туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабининг кутубхонаси фаолияти ўрганилди.
Ташриф давомида кутубхона фонди, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд адабиётлар сони ва уларнинг мазмун жиҳатдан долзарблиги атрофлича кўздан кечирилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш, уларни бадиий ва илмий адабиётларга кенг жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонадан самарали фойдаланиш, китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш, замонавий адабиётлар билан бойитиш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Мазкур ишлар ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни билимли ва маънавиятли этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.