Новости

Последние новости

янв.21
Xalq deputatlari Paxtakor tumani Kengashining yettinchi chaqiriq 27-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
Deputat faxriy tibbiyot xodimlariga ehtirom ko‘rsatdi
янв.21
Deputat xorijdagi yoshlar bilan onlayn uchrashuv o‘tkazdi
янв.21
Deputat va yoshlar uchrashuvi doirasida
янв.21
Yoshlar salomatligi yo‘lida yaratilgan sharoitlar o‘rganildi
янв.21
Deputat aholi tomorqalaridagi ishlar bilan tanishdi
янв.21
Xalq deputatlari Paxtakor tumani Kengashida doimiy komissiyalar yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
“Oq buloq” mahallasida ichimlik suvi ta’minoti loyihasi nazoratda
янв.21
Deputatlik so‘rovlariga o‘z vaqtida javob berish holatlari atroflicha o‘rganildi
МЕҲР ВА ЭЪТИБОР — ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРАДИ
МЕҲР ВА ЭЪТИБОР — ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРАДИ
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Айниқса, “Ижтимоий реестр”га киритилган, давлат кўмагига муҳтож ва меҳнатга лаёқатсиз ногиронлиги бўлган фуқаролар яшовчи хонадонларнинг турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда жойларда эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш муҳитини яхшилаш, турар жойларини таъмирлаш ва уларни муносиб шароитлар билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович “Чўмбағиш” маҳалласида истиқомат қилувчи Раҳима Икрамова хонадонида бўлиб, амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Маълум қилинишича, мазкур хонадонда I-гуруҳ ногирони бўлган Раҳима Икрамова қарамоғида I ва II-гуруҳ ногирони бўлган укаси ҳамда синглиси яшаб келмоқда. Оиланинг ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, хонадонни таъмирлаш ва яшаш шароитини яхшилаш бўйича амалий ишлар ташкил этилган.
Туман ҳокими хонадонда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, қурилиш материалларининг ҳолати ва ишларнинг бориши билан танишиб, масъулларга ишларни белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Ташриф давомида Раҳима Икрамова юртимизда инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд аҳолига ғамхўрлик кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, туман ҳокими “Хўжашўркент” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган фуқаролар — Адҳамжон Абдуматов ва Наима Абдураҳмоновалар хонадонларида ҳам бўлиб, у ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш жараёнида хонадонларда яратилаётган шароитлар, амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифати, аҳолининг кундалик эҳтиёжлари ҳамда қўшимча амалий ёрдам талаб этиладиган масалалар муҳокама қилинди. Масъул ташкилот раҳбарларига ишлар самарадорлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан топшириқлар берилди.
✅ Инсон қадрини улуғлаш, аҳоли дардига қулоқ тутиш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш — давлат сиёсатидаги энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Slide 1 of 2