Новости

Последние новости

янв.21
🔰Kambag‘allikni qisqartirish ishlari – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Vasiylik va homiylik masalalari – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Aholi bandligini ta’minlash – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔽Kambag‘allikdan chiqarish ishlari – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰E’tibor va g‘amxo‘rlik – inson qadrining amaliy ifodasi
янв.21
🔽Sifatli tibbiy xizmat – aholi salomatligi kafolati
янв.21
🔰Toza ichimlik suvi ta’minoti – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Yoshlar bandligi va bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish – deputatlar e’tiborida
янв.21
🔰Saylovchilar murojaatlari – deputat e’tiborida
янв.21
🔰Ijtimoiy xizmatlar sifati – deputatlar e’tiborida
48-сонли мактабда бола ҳуқуқларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

48-сонли мактабда бола ҳуқуқларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
Янгиқўрғон туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабида Омбудсманнинг Наманган вилояти бўйича минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда улар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишга бағишланди.
Бола ҳуқуқларини таъминлашда таълим муассасаси, оила ва масъул ташкилотлар ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. Ҳар бир ўқувчининг фикрини эшитиш, унинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига эътибор қаратиш, таълим олиши ҳамда қобилиятини намоён этиши учун муносиб шароит яратиш ушбу ҳамкорликнинг асосий йўналишларидандир.
Шу маънода, мактабда ташкил этилган учрашув ўқувчиларнинг ўз ҳуқуқларини англаши, зиммасидаги масъулиятни ҳис этиши ва уларни қизиқтирган масалалар юзасидан мулоқот қилиш имконияти билан аҳамиятли бўлди.
Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш кундалик ҳаётда ўзаро ҳурмат, одоб-ахлоқ ва масъулият билан боғлиқдир. Мактабда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, болаларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бу борада алоҳида аҳамият касб этади.
Бундай учрашувлар таълим муассасалари ва масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, болалар манфаатларига дахлдор масалаларга эътиборни ошириш ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3