Юксалиш маҳалласида ичимлик суви таъминотидаги муаммо бартараф этилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековнага келиб тушган мурожаат асосида Юксалиш МФЙдаги 12-сонли кўп квартирали уйнинг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммо ҳал этилди.
Мазкур уйнинг ертўласида жойлашган, хонадонларга тоза ичимлик сувини бир маромда етказиб беришга хизмат қилувчи сув насосидаги муаммо «Янгиқўрғон обод уй» коммунал бошқарув сервис компанияси томонидан бартараф этилди.
Натижада сув насосининг ишлаши тикланиб, аҳолига ичимлик сувини бир маромда етказиб бериш таъминланди.