Новости

ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан “Заркент” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти (ОШП)да ўрганиш ишлари олиб борилди.

🔍 Ўрганишнинг асосий йўналишлари: 📦 Дори таъминоти — аҳоли учун энг зарур ва ҳамёнбоп дори воситаларининг мавжудлиги;

❄️ Сақлаш шароитлари — дори воситаларини сақлашда белгиланган санитария-гигиена ва меъёрларга риоя этилиши;

🤝 Имтиёзли таъминот — эҳтиёжманд фуқароларни бепул ва арзонлаштирилган дори-дармонлар билан таъминлаш ҳолати;

🌟 Хизмат сифати — тиббиёт ходимларининг муомала маданияти ва хизмат кўрсатиш самарадорлиги.

💬 Халқ билан мулоқот Жараён давомида дорихонага мурожаат қилган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Олинган таклифлар асосида тиббий хизмат самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

📌 Асосий мақсад — ҳар бир фуқарони сифатли, хавфсиз ва ҳамёнбоп дори воситалари билан таъминлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Slide 1 of 3