ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ: ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округида жойлашган Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ёшлар етакчисининг фаолияти ўрганилди.
📣 Ўрганиш жараёнида асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилди: 🔹 Ёшлар бандлиги — ишсиз ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш ҳолати;
✔️ “Ёшлар дафтари” — рўйхатга киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва кўрсатилаётган ёрдам самарадорлиги;
✔️ Касб-ҳунарга йўналтириш — ёшларни замонавий касбларга жалб этиш тизими;
✔️ Бўш вақтни мазмунли ташкил этиш — турли тадбир ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши.
📌 Мақсад — ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш.