Новости

ДЕПУТАТ МУРОЖААТНИ ЎРГАНДИ

ДЕПУТАТ МУРОЖААТНИ ЎРГАНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округида жойлашган Мўғол кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди.

Мурожаатда аҳоли томонидан ҳудуддаги ички йўлларнинг носоз ҳолга келиб қолгани, ёмғирли мавсумда ҳаракатланиш қийинлашаётгани сабабли йўлни шағаллаш зарурлиги, шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар, эски симёғочлар ҳолати ва қувват етишмаслиги каби муаммолар тилга олинди.

Депутат мурожаат мазмуни билан танишиб, муаммоларни жойида кўздан кечирди ҳамда соҳалар кесимида масъул ташкилот ва идора вакиллари билан биргаликда уларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилади.

Хусусан: — ички йўлларни шағаллаш ишларини амалга ошириш бўйича мутасадди ташкилотларга таклифлар киритилди;

— электр тармоқларини яхшилаш, эски симёғочларни босқичма-босқич янгилаш ва аҳолига барқарор электр таъминотини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, ушбу масала юзасидан депутат сўрови киритиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилиб, муаммони тизимли ҳал этиш чоралари белгиланди.

Мазкур мурожаатнинг ижроси депутат назоратига олиниб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борилиши таъкидланди.