Новости

Депутат туман ҳокимлиги масъул ходимлари билан биргаликда аҳоли муаммоларига ечим топди.

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши 9-Фитрат сайлов округи депутати Ю.Утаганов туманнинг А.Яссавий маҳалласида "маҳалла еттилиги" ҳамда туман ҳокимлиги масъул ходимлар билан биргаликда саййор қабул ўтказди. Ушбу саййор қабулда фуқаролар томонидан ушбу маҳалланинг ички кўчаларидаги эски симёғочларни янги битон устунларга алмаштириш ва маҳалла ўртасига "Болалар ўйингоҳи" қуриб бериш юзасидан мурожаатлар келиб тушди ва ушбу мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Slide 1 of 3