Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ҲАФТАЛИК ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: 10 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ
янв.21
САЙЛОВЧИ ИШОНЧИ — ДЕПУТАТ МАСЪУЛИЯТИ
янв.21
ПОДШООТА СОЙИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
33-сонли мактабнинг қиш мавсумига тайёргарлиги — депутат эътиборида
янв.21
Зарбдорда йўллар равонлашиб, имкониятлар кенгаймоқда
янв.21
ҲАР БИР ЁШ ЭЪТИБОРДА — БАНДЛИК ВА ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМАСИ
янв.21
ҲАР БИР ОИЛАНИНГ БАРҚАРОР ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
Кунлик вазифалар белгилаб олинди
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: 10 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ: 10 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ
🌱 Томорқадан самарали фойдаланиш — оила фаровонлиги ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили. Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич мазкур йўналишда амалий ташаббус кўрсатиб, кулупнай плантациясини ташкил этди.
🍓 Ушбу майдонда кулупнайнинг 10 дан ортиқ нави, жумладан, юқори сифатли ва серҳосил навлари етиштирилмоқда. Навларнинг хилма-хиллиги аҳоли дастурхонига узоқ муддат давомида сара маҳсулот етказиб бериш имконини яратмоқда.
🤝 Эътиборлиси, мазкур ташаббус орқали 10 та иш ўрни яратилиб, кам таъминланган оилалар аъзоларининг бандлиги таъминланди. Бу уларнинг меҳнат орқали даромад топиши ва оилавий фаровонлигини оширишига хизмат қилмоқда.
🌿 Шунингдек, томорқада гожи, ежевика ва малина каби мевалар ҳам парваришланмоқда. Бундай маҳсулотларни етиштириш даромад манбаларини кенгайтириш, бозоргир ва экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш учун имконият яратади.
📌 Депутатнинг ушбу ташаббуси ердан оқилона фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий намунадир. Бу каби ишлар аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган 24 та тавсиядаги устувор вазифаларга ҳамоҳангдир.
🏡 Ҳар бир хонадонда мавжуд томорқадан унумли фойдаланиш орқали қўшимча даромад олиш, оила эҳтиёжи учун сабзавот, мева ва кўкатлар етиштириш мумкин. Қаровсиз қолган ерни обод қилиш эса дастурхон тўкинлиги ва рўзғор баракасига замин яратади.
🌿 Зеро, томорқа — меҳнат билан барака топадиган, оилага даромад келтирадиган бебаҳо имконият!
Slide 1 of 6