Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
ПОДШООТА СОЙИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
33-сонли мактабнинг қиш мавсумига тайёргарлиги — депутат эътиборида
янв.21
Зарбдорда йўллар равонлашиб, имкониятлар кенгаймоқда
янв.21
ҲАР БИР ЁШ ЭЪТИБОРДА — БАНДЛИК ВА ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМАСИ
янв.21
ҲАР БИР ОИЛАНИНГ БАРҚАРОР ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
Кунлик вазифалар белгилаб олинди
янв.21
Сайловчилар олдидаги ҳисобот — ишонч ва масъулият ифодаси
янв.21
Зарбдор маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Депутат ва ёшлар: муаммо, таклиф ва ечим
янв.21
Кўчама-кўча ўрганишлар — аҳоли ташвишларига ечим излаб
Зарбдорда йўллар равонлашиб, имкониятлар кенгаймоқда

Зарбдорда йўллар равонлашиб, имкониятлар кенгаймоқда
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Зарбдор» маҳалласида амалга оширилаётган йўлсозлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
📌 Хизмат кўрсатиш дастури доирасида шу ҳафтада маҳалланинг «Бинокор» ва «Соҳил» кўчаларидаги жами 8 километр ички йўл асфальтланди. Сўнгги икки йил давомида эса маҳалладаги ички йўлларнинг 17 километрида асфальтлаш ишлари бажарилди.
Маҳалла раиси маълумотига кўра, ҳудудда яна 3 километр асфальтланмаган ички йўл қолган. Ушбу йўлларнинг ҳам асфальтланиши маҳалладаги йўл инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилади.
🔹 Ўрганиш давомида асфальтланган йўллар четларини цемент билан мустаҳкамлаш, эскирган деворларнинг ташқи кўринишини яхшилаш ҳамда кўчаларни ободонлаштириш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Аҳолига қулай шароит яратиш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидандир. Бу борадаги ишлар маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятига оид 24 та тавсияда белгиланган вазифалар билан ҳамоҳангдир.
🤝 Равон йўллар аҳолининг кундалик турмушини енгиллаштириш билан бирга, маҳалланинг туристик жозибадорлигини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва янги даромад манбаларини яратиш учун имконият очади.

Slide 1 of 3