Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
янв.21
Зафар кўчасини ёритиш масаласи юзасидан депутатлик сўрови
янв.21
Булоқбоши маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
янв.21
Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
Қораполвон маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ўрганилди
янв.21
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик — депутатлик назоратида
янв.21
«Гаистон» маҳалласида аҳоли даромадини ошириш масалалари ўрганилди
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди

❗️ Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди
⚡️ Газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда иситиш мавсуми учун электр энергиясининг базавий меъёрини 200 киловатт-соатдан 350 киловатт-соатга ошириш таклифи маъқулланди.
🔹 Декабрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди.
🔹 Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплашда оиланинг ҳар бир аъзосига қўлланиладиган даромад мезонини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди. Бу орқали қўллаб-қувватлаш қамровини яна 166 минг оилага кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
🔹 Электр энергияси ва газнинг базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди. Ушбу чора билан бир йилда 470 минг оилани қамраб олиш назарда тутилмоқда.
🏡 Шароити оғир маҳаллалардаги 3 мингта хонадонни иссиқлик жиҳатидан ҳимоялаш ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилади.
✅ Давлат раҳбари Ҳукуматга ёрдам учун маблағларни ўз вақтида йўналтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда манзиллиликни таъминлаш ҳамда ёрдамнинг ҳар бир оилага етиб бориши устидан назоратни кучайтиришни топширди.