Пенсия хизматлари босқичма-босқич рақамлаштирилади
Президент қарорига кўра, фуқароларга пенсия хизматларини мурожаатсиз ва онлайн шаклда кўрсатиш кенгайтирилади.
📅 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчилар ижтимоий солиқ тўлаб, ушбу даврни иш стажига қўшиш имкониятига эга бўлади.
📅 2026 йил 1 ноябрдан корхона тугатилиши ёки штат қисқариши сабаб ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия алоҳида мурожаатсиз тайинланади.
📅 2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам проактив тарзда тайинланади. Расмий даромадга эга шахслар ишламайдиган оила аъзолари учун ихтиёрий ижтимоий солиқ тўлаши мумкин бўлади. Тўлов ҳар бир оила аъзоси учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан 12 фоиз этиб белгиланган.
📱 «Менинг пенсиям» онлайн хизмати орқали фуқаролар иш стажи, олий таълимда ўқиган ва ҳарбий хизмат даври ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, бўлажак пенсиясининг тахминий миқдорини кўра олади. Пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади.
Шунингдек, пенсияни нақд пул шаклида олишга ўтказиш, тўхтатилган тўловни тиклаш ва пенсиядан ушлаб қолинаётган маблағлар ҳақида маълумот олиш хизматлари онлайн шаклга ўтказилади.