ҲАФТАЛИК ИШ РЕЖАСИ ИЖРОСИ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, бугун туман ҳокими, Кенгаш депутати Асадулла Нажмиддиновнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида бандлик, моддий ёрдам, субсидия асосида уй-жой олиш, уй-жой кадастрини расмийлаштириш ва соғлиқни тиклаш масалаларида мурожаатлар билдирилди. Шунингдек, маҳаллага ичимлик суви тармоғини тортиш, электр тармоғини янгилаш ҳамда пиёдалар ўтиш жойини барпо этиш бўйича таклифлар тингланди.
Мурожаатларни қонунчилик доирасида кўриб чиқиш, зарур ҳолларда жойига чиқиб ўрганиш ва натижаси бўйича фуқароларга жавоб бериш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Уларнинг ижроси назоратга олинди.